Россия БМТнинг коинотдаги қуролларга қарши резолюциясига вето қўйди
БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 13 таси коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олишга чақирувчи резолюция учун овоз берди. Хитой бетараф қолди, Россия эса ветосидан фойдаланиб ҳужжатни блоклади.
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида коинотда қуролланиш пойгасига қарши резолюцияни блоклади. 24 апрел, чоршанба куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида Хавфсизлик кенгашига киритилган 15 давлатдан 13 таси ушбу ҳужжатни қабул қилишга овоз берди, Хитой бетараф қолди, Россия эса вето ҳуқуқидан фойдаланди.
Овоз бериш бошланишидан олдин Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ ва Япония таклиф қилган резолюция матнини «ҳазил» деб атади. Ўз навбатида, АҚШ доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд, агар Россия қарши овоз берса, «яшириш учун нимадир борми?» деган савол туғилишини айтди.
Резолюция лойиҳасида «бизнинг умумий мақсадимиз - коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олиш» ва шунингдек, Космос шартномаси бўйича мажбуриятларга риоя қилиш, хусусан, «Коинот атрофидаги орбитага ҳеч қандай ядро қуроли ёки оммавий қирғин қуролларини жойлаштирмаслик» экани таъкидланган. Шунингдек, унда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари «Ер атрофидаги орбитага жойлаштириш учун ҳеч қандай ядро қуролини ишлаб чиқмасликка» чақирилади.
Россия коинотда барча қуролларни тақиқлашга интиляпти
Небензя ҳужжатни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини, ўз сўзларига кўра, тақиқ нафақат ядро қуролига, балки оддий қуролларга ҳам тегишли бўлиши кераклиги билан изоҳлади.
Қўшма Штатлар Москвани сунъий йўлдошларга қарши ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда айблади. Россия буни рад этади.
1967 йилги Космос шартномаси космосда ядровий қуролларни жойлаштиришни тақиқлайди. АҚШ ва Россия уни имзолаганлар рўйхатига киради.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024