16:03 / 05.06.2018
23389

Трамп Оқ уйда ифторлик маросими ташкил этмоқда

Фото: NY Times

АҚШ президенти Дональд Трамп 5 июнь куни Оқ уйда Рамазон муқаддас ойи муносабати билан ифторлик маросими ташкил этмоқда. Бу ҳақда АҚШ ОАВ давлат раҳбари маъмуриятидаги манбага асосан хабар берди.

Оқ уй ифторликка таклиф этилганлар рўйхати бўйича ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили АҚШ мусулмонларига Рамазон ойи янги президент Дональд Трамп Оқ уйда анъанавий ифторлик маросимини ташкил этмагани билан ёдда қолганди.

Top