Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди
Қўшма Штатлар Пекин ва Москвани сунъий интеллектнинг ядровий қуролдан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилишига йўл қўймасликка чақирди. Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, бундай мажбурият аллақачон АҚШ, Британия ва Франция томонидан қабул қилинган.
Вашингтон Хитой ва Россияни сунъий интеллект (СИ)ни ядро қуролидан фойдаланиш қарорларидан четлаштириш мажбуриятини олишга чақирмоқда. АҚШ Давлат департаментининг Қуролларни назорат қилиш бюроси раҳбари ўринбосари Пол Дин 2 май, пайшанба куни бўлиб ўтган онлайн-брифинг чоғида: «Америка Қўшма Штатлари ядро қуролини тўлиқ назорат қилиш инсонга тегишли бўлиши кераклиги тўғрисида «аниқ ва қатъий» мажбурият олди. Биз сунъий интеллектга ядровий қуролдан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини ҳеч қачон топширмаймиз», деди.
Унинг сўзларига кўра, Франция ва Британия ҳам шундай қилган. Давлат департаменти вакили Хитой ва Россияни ҳам худди шундай йўл тутишга чақирди. «Биз Хитой ва Россия Федерациясининг шунга ўхшаш баёнотини кўришдан хурсанд бўламиз», деб таъкидлади Дин.
Сунъий интеллектга ядровий қуроллар устидан назоратни бермаслик мажбуриятини «масъулиятли хатти-ҳаракатларнинг ўта муҳим нормаси» деб атаб, у Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган контекстда бундай қарор «жуда маъқул» бўлишини айтди.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026