08:04 / 12.11.2019
0
48696

Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди

Фото: Тергов департаменти

Аввал хабар берилганидек, 2019 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 08:30ларда Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ ҳудудида жойлашган намунали уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғин натижасида 2 нафар шахс вафот этган. 

Ёнғин ис гази сизиб чиқиши сабабли тўпланиб қолган газ аралашмаси портлаши оқибатида келиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур хонадонда яшовчи 36 ёшли К.Р. ва қайнонаси 65 ёшли Қ. М. ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, портлаш натижасида, К.Р.нинг турмуш ўртоғи 34 ёшли П.Х., ва уч нафар вояга етмаган фарзанди турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top