Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 6 та рациядан рухсатномасиз фойдаланган шахсга чора кўрилди
«Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент вилоят ҳудудий бўлими, «Электромагни мослашув маркази» ДУК ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиш олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.
Унда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, «Миробод» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро И.Э. томонидан 6 дона BAOFENG BF-888S русумли радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётгани аниқланди.
Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент вилоят ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 14-моддаси ва «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 152-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жисмоний шахсга нисбатан чора кўрилган.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026