18:09 / 03.05.2018
9107

ЎБА раҳбари: Ўзбекистонда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг етишмаётгани сезилмоқда

Ўзбекистон банклар ассоциацияси/Фото: Advantour

 Ўзбекистон банклар ассоциацияси (ЎБА) бош директори Бахтиёр Ҳамидовнинг айтишича, Ўзбекистон тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг етишмовчилигига дуч келмоқда.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир йил давомида мамлакатга катта миқдордаги инвестициялар оқими кириб келмоқда. Бироқ, уларнинг деярли барчаси ҳукумат даражасидаги келишувларга боғлиқ.

"Чет элда Ўзбекистон ҳақида ҳақиқий тушунчага эга бўлиш муҳим, бу тўғридан-тўғри инвестицияларнинг келиши учун керак. Инвестициялар асосан ҳукумат даражасида келяпти. Биз эса тўғридан-тўғри инвестицияларга муҳтожмиз, хусусий инвестициялар имкон борича кўпроқ келиши лозим”, - деди Ҳамидов Халқаро молия корпорацияси (ХМК) вакиллари билан бўлган учрашувда. 

Шу билан бирга, у ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш лозимлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу кўзга ташланмаяпти.
 
“ХМК Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият юритмоқда. Савол туғилади: ушбу вақт давомида қанча кўп лойиҳаларни амалга оширдик? 26 йил давомида тўртта лойиҳа. Ҳеч нарсадан далолат бермайди. Бундай йирик институт учун - бу Ўзбекистонда кўзга ташланмасдан фаолият юритиш”, - дея таъкидлаб ўтди Ҳамидов. 

Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси бўлган ХМК энг йирик глобал ривожланиш институти бўлиб, ўз фаолиятини ривожланаётган ва ўтиш даври иқтисодиётига эга бўлгани давлатларга қаратади.

Top