12:46 / 19.09.2019
3
15429

Ортиқхўжаев: «Аҳолига ер ажратишни депутатлар ваколатига киритиш керак»

Фото: KUN.UZ

“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг қийин, муаммоли ва оғриқли масала. Буни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари ваколатига ўтказиш керак”. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 58-сессиясида тўхталиб ўтди.

“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг бош оғриқли масалалардан бири. Бу борада мендан олдинги ҳокимлар ҳам қийналган, мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади.  Ерни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари қарори асосида бериш тартибини жорий қилиш лозим”, ─ дейди Ортиқхўжаев.

Маълум қилинишича, бош вазир қабулхонасига тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан ортиғини ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top