Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.Н. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга Бандихон тумани “Қудуқсой” МФЙ ҳудудидаги 1,5 гектар захирадаги лалми ер майдонини 200 млн сўмга сотишини айтиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.















