21:39 / 19.07.2019
43084

Метеорологлар 2019 йил июнини тарихдаги энг иссиғи деб топишди

2019 йил июнда Ер сиртининг ўртача ҳарорати кузатувлар тарихидаги энг юқориси бўлди. Бу ҳақда Океаник ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) маълум қилди.  

“Она Ер ўтган ой анчагина терлаб-пишишига тўғри келди. Ўта юқори ҳароратлар 2019 йил июнни Ер шаридаги энг иссиғига айлантирди”, деб айтилган хабарда.

Метеорологларнинг таъкидлашича, жорий июндаги ҳарорат ўтган йилларда кузатилган 15,5 даражалик ўртача ҳароратга нисбатан 1,71 даража юқори бўлган.

Top