Жаҳон | 09:10 / 09.11.2023
16795
3 дақиқада ўқилади

2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Европадаги Copernicus хизмати 2023 йил октябр ойидаги маълумотларни эълон қилди, у 2019 йилдаги аввалги рекорддан анча юқори. «Жуда экстремал» ҳарорат аномалиясининг сабаблари - иқлим исиши ва Эл-Нино.

Фото: AP

Жорий йилни, эҳтимол, тарихдаги энг иссиқ йил деб ҳисоблаш мумкин, дейди европалик иқлимшунослар. Бу хулоса 2023 йил октябр ойидаги маълумотларга асосланган бўлиб, у тарихдаги энг иссиқ октябр бўлганини кўрсатади, деб хабар берди Европа комиссияси томонидан қўллаб-қувватланадиган ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган Copernicus иқлим ўзгариши мониторинги хизмати (C3S). 

Октябр ойида глобал ҳарорат 2019 йилда қайд этилган ўша ойдаги аввалги энг юқори кўрсаткичдан 0,4 даражага юқори бўлди, деди C3S раҳбари ўринбосари Саманта Бержесс. Унинг сўзларига кўра, бу «жуда экстремал» ҳарорат аномалияси ва «деярли» 2023 йилни рекорд даражадаги энг иссиқ йилга айлантиради. 

Сабаблар - иқлим исиши ва Эл-Нино 

Сайёрадаги ҳавонинг ҳаддан ташқари юқори ҳарорати Эл-Нино табиий ҳодисаси (Тинч океанининг экваториал қисмида исиган ерусти сувлари майдони шарққа силжийдиган Жанубий тебраниш босқичи) билан биргаликда катта миқдордаги парник газларнинг доимий ташламаси натижасидир. Шу пайтгача 2016 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил ҳисобланарди - Эл-Нино ҳодисаси кузатилган яна бир йил. 

Октябр ойида ўртача глобал ҳаво ҳарорати 15,3 даражани ташкил этди, бу 1850-1900 йиллардаги худди шу ойнинг ўртача ҳароратидан 1,7 даражага юқори бўлиб, Copernicus хизмати уни саноатдан олдинги давр деб ҳисоблайди. Денгиз юзаси ҳарорати ҳам рекорд даражада юқори бўлди, дея таъкидлайди у.

Хулосалар БМТнинг янги иқлим конференциясидан уч ҳафта олдин эълон қилинди

Copernicus экспертларининг янги ҳисоб-китоблари БМТ янги иқлим конференцияси – COP28 – Дубайда бошланишидан уч ҳафта олдин чоп этилди. 200 га яқин давлат иқлим ўзгаришига қарши курашда янада кучлироқ чоралар кўришни муҳокама қилмоқчи. Конференциянинг марказий масаласи ҳукуматларнинг қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқишни босқичма-босқич тўхтатиш бўйича қарори бўлади. 

«COP28 олдидан иқлим бўйича амбициявий ҳаракатларнинг долзарблиги ҳеч қачон ҳозиргидек юқори бўлмаган», деди C3S раиси ўринбосари Бержесс.

Мавзуга оид