Болалар истеъмоли маҳсулоти қадоғи нуқсонларини қандай қилиб текшириш мумкин?
Болалар истеъмол қиладиган маҳсулотларни харид қила туриб, нафақат маҳсулот таркиби ва яроқлилик муддатига, балки унинг қадоғига ҳам эътибор беринг. Қулай қадоқдаги маҳсулот, ота-она ҳаётини бироз бўлса-да осонлаштиради ва уларни хотиржам қилади. Қадоқнинг бутунлиги ва герметиклигини текшириб, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотнинг харид қилинишини олдини олган бўласиз.
Дўкон токчаларида, болалар истеъмоли маҳсулотлари турли хил қадоқларда учрайди. Бир марталик тамадди учун анъанавий шиша банкачалар, тетропак қутичалар, пластик стаканчалар ва бутилкалар, юмшоқ пауч-қадоқлар — ҳар бир қадоқ турининг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Келинг, қадоқ ишлаб чиқарилган материал, қандай қилиб сиз харид қилаётган маҳсулотнинг хусусиятларига таъсир қилишини аниқлаб олайлик.
1.Шиша
Болалар истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, одатда, шиша банкачаларга — мевали, сабзавотли, гўштли пюреларни, шунингдек, қуюқлиги даражасига кўра паштетларга ўхшаш барча маҳсулотларни қадоқлашади. Шиша қадоқдаги маҳсулотни қайноқ сувда ёки махсус қиздирувчида иситиш қулай. Шиша қадоқнинг афзалликлари — материалнинг экологик тозалиги ва хавфсизлиги. Шиша кимёвий жиҳатдан нейтрал бўлиб, банкача ичидагилар билан реакцияга киришмайди, уни қайта ишлаш осон. Сақлаш шароитларга тавсияларга риоя қилинса (маҳсулот музламаса ва тўғридан-тўғри қуёш нурларига дучор бўлмаса, қопқоқ шикастланиши ёки қайрилишига йўл қўйилмаса), у маҳсулотнинг бутун яроқлилик муддати давомида унинг фойдали хусусиятларини йўқотмасдан сақланишини таъминлайди. Шиша банкачалар уйда, яъни қўлингиз остида қошиқ ва таомни иситиш учун қурилмалар бўлган вақтда, болани овқатлантириш учун қулай. Шишанинг камчиликлари — унинг нозиклигида: дунёда шундай банкачани синдириб қўймаган битта ҳам ота-она топилмаса керак.
Шиша қадоқни қандай текшириш мумкин?
Нотўғри ташиш ёки сақлашда ишончли шиша қадоқда ҳам нуқсонлар пайдо бўлади. Зарба, тебраниш ёки ҳарорат ўзгаришлари натижасида қопқоқ шикастланиши ва банкача герметиклигини йўқотиши мумкин. Сақлаш тавсияларга риоя қилмаслик ёки яроқлилик муддатининг ўтиб кетиши қопқоқнинг бўртиб чиқишига олиб келади. Дарз кетган, синган жойлари бор, қопқоғи шишиб чиққан ёки букилган банкачаларни харид қилманг. Бундан ташқари, албатта, қопқоқни очишдаги овозга эътибор қаратинг — сиз енгил, аммо аниқ қарсак товушни эшитишингиз лозим. Бу ичидагиларни болага бериш мумкинлигининг кафолатидир. Қарсак товушни эшитмадингизми? Бундай таомни болага бериб бўлмайди.
2. Картон
Картон қутичаларга, одатда, суюқ консистенциядаги маҳсулотларни қуйишади — шарбат ва нектарлар, сут, сут коктейллари, компотлар, морслар. Шунингдек, уларга сабзавотли ва мевали шўрва-пюреларни, бўтқаларни ҳам қадоқлашади. Қутича картондан қилинган деб аталса ҳам, у аслида турли материаллардан қилинган бир неча қатламдан иборат — картондан ташқари унда юпқа полиэтилен плёнка ва алюминий фолгаси мавжуд. Бундай "қатламли пирог" ташқи муҳитдан самарали ҳимоя вазифасини ўтайди. Герметик қадоқ барча витамин ва фойдали микроэлементларни сақлаб қолади ва шаффоф шишадан фарқли равишда қуёш нурларини ўтказмайди. Қутичаларни сақлаш қулайроқ, улар зарбаларга чидамли ва шиша қадоқлардан кўра енгилроқ. Бироқ, композит материалларни қайта ишлаш шишадан кўра қийинроқ.
Картон қутичаларни қандай текшириш мумкин?
Кўпинча, қутичалар пластик трубочка ва унинг учун фольга билан ёпилган тешикча — ёки, ичида фольга билан қопланган қопқоқ билан жиҳозланган. Баъзан, инсофсиз харидорлар дўконда мазкур қопламани очишади ёки у ташиш вақтида йиртилади. Албатта, фольга жойида эканини, четидан очилмаганини ёки йиртилмаганини текширинг. Агар қутича айланиб кирувчи қопқоққа эга бўлса, қопқоқ қадоққа маҳкам ёпишганини ва ундан ажралмаганини, қопқоқ остидаги барча "қулфчалар" бутунлигини текширинг. Қутичада дарз кетган жойлар, ўйиқлар, шишиб чиқишлар бўлмаслиги лозим.
3. Пластик
Пластик контейнер ва бутилкаларда, одатда, болалар сут ва сут маҳсулотлари — бўтқалар, биотворог, йогурт ёки қатиққа ўхшаган ичимликлар сотилади. Одатда, уларни махсус фольгаланган қоплама билан ёпишади. Бундай банкачалар жуда енгил бўлиб, тушиб кетганда синмайди — бу уларнинг асосий афзаллиги. Аммо, қадоқ зарбаланганда, пластик деформацияланиши, фольга-қопқоқ эса — йиртилиши мумкин, ўшанда ичига ташқи муҳитдан патоген микроорганизмлар тушиши мумкин.
Заводда маҳсулотга патоген микроорганизмларнинг тушишининг имкони йўқ: чунки ишлаб чиқариш жараёнида барча жараёнлар тўлиқ ёпиқ ва автоматлаштирилган, тайёр маҳсулот эса қаттиқ текширувдан ўтади.
"Харид вақтида, сиз фойдали, мазали ва хавфсиз маҳсулотни сотиб олаётганлигингизга ишонч ҳосил қилиш учун, болалар истеъмол маҳсулоти қадоғининг бутунлигини текшириш жуда муҳим", — дея изоҳ бермоқда АЖ "ПРОГРЕСС" ("ФрутоНяня" брендининг) сифат бўйича директори Олга Красникова.
Пластик қадоқни қандай текшириш мумкин?
Ташқи текширув вақтида пластик стаканча ва бутилкачалар бутун бўлиши, ўйиқлари бўлмаслиги лозим. Қопқоққа эътибор қаратинг — у қадоққа маҳкам бирлашган ва ҳеч қаери йиртилмаган бўлиши лозим.
4. Пюре учун пауч-пакетлар
Паучлар — қадоқнинг нисбатан янги тури бўлса-да, кўпчилик ота-оналар унинг шубҳасиз қулайлигига баҳо беришди. Бу халтачага ўхшаган, юмшоқ, аммо зич пластикдан қилинган, айланиб киритиладиган пластик қопқоққа эга қадоқдир. Бундай қадоқларга пюре ва пюресимон десертларни — болага йўлда бериш мумкин бўлган, у ўз қўли билан ушлаб олиб, мустақил равишда овқатни ундан сиқиб чиқара оладиган таомларни жойлашади. Пауч қадоқда учи махсус бўлганлиги туфайли, ота-оналар атрофдаги нарсаларни ифлосланишидан қўрқмасликлари мумкин. Бундай қадоқларни, айниқса, ўзингиз билан сайрга олиб чиқиш қулай — улар енгил, ихчам, синмайди ва эзилмайди.
Пауч-пакетларни қандай текшириш мумкин?
Бу ҳолда ҳам яна қадоқнинг бутунлигига эътибор қаратинг — паучларни йиртиш ёки бузиш жуда қийин, аммо бу баъзан содир бўлади. Хавфли қисми — қопқоқчаси: очиш вақтида, сиз, қадоқнинг герметиклигини билдирувчи ўзига хос қарсак товушни эшитишингиз лозим.
5. Қуруқ маҳсулотлар учун пакетлар
Юмшоқ пластик қадоқлар қуруқ маҳсулотларни — сув ёки сут билан аралаштириш ёки қайнатиш керак бўлган бўтқаларни, шунингдек, турли хил снекларни (масалан, мармеладга ўхшаган мева бўлакчалари) қадоқлаш учун ҳам ишлатилади. Бундай қадоқлар мустаҳкам ЗИП-қулф билан таъминланган — у пакетни герметик тарзда ёпади, маҳсулотни соф ҳолда сақлайди ва уни намлик киришидан асрайди. Ҳатто бола ёпиқ қадоқни қўлга олганида ва у билан ўйнашни истаганида ҳам ичидагилари тўкилиб кетмайди.
ЗИП-қулфли қадоқларни қандай текшириш мумкин?
Дўконда қулфнинг герметиклигини текширинг — у бутун ва йиртилмаган бўлиши лозим. Қадоқнинг ўзини ҳам текширинг: букилган, дарз кетган жойлар, тирқишларнинг борлиги — бу қадоқни токчада қолдириш учун асосдир. Дўкон ходимини чақиринг, унга бузилган маҳсулотни кўрсатинг ва бошқа харидорлар уни олиб кетмаслиги учун токчадан олиб ташлашини айтинг.