Ўзбекистон | 21:46 / 27.01.2021
44780
2 дақиқада ўқилади

«Берухсат мажлис қилганлар ишдан кетади» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь кунги селекторда мажлисбозликлар кўпайиб кетганини танқид қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Ҳамма томон отбозор бўлиб кетди», – деди мажлисбозликлар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетганини танқид қилган президент.

«Кўп амалдорлар мажлисбозликка касал бўлган. Буни даволаймиз. Бугундан бошлаб, мажлис қилмоқчи бўлган ҳокимлар Администрациядан рухсат олиб, узоғи 40 минутлик мажлис ўтказиши мумкин.

Рухсатсиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади», – таъкидлади Мирзиёев.

«Мажлисларга кетган вақтнинг 50 фоизи тадбиркорликни ривожлантиришга, корхоналарни обод қилишга сарфланса, одамлар биздан рози бўлади», – деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидича, иқтисодий комплекс бир йил мобайнида кучайтирилган тартибда фаолият юритади.

«Молия, банк ва солиқ соҳаларида бир йил фавқулодда вазият эълон қилдик. Қўчқоровдан бошлаб барча молиячи, банкир ва солиқчилар маҳаллама-маҳалла юриб, аҳоли муаммоларини ўрганади ва ҳал қилади», – деди президент.

Мавзуга оид