Наврўзда давлат ташкилотлари ходимлари 3 кун дам олади
Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан мулкчилик шаклидан ва ҳафталик иш кунлари сонидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет уч кун дам олишади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
21 март – байрам куни шанба кунига тўғри келгани боис ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар ҳам ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар ҳам 3 кун кетма-кет дам олишади.
21 март – шанба (Наврўз байрами);
22 март – якшанба (дам олиш куни);
23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ, 20 март – жума куни иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни учун белгиланган қўшимча дам олиш куни йилнинг бошқа дам олиш куни билан алмаштирилмайди. Коронавирус хавфи сабаб эълон қилинган карантин ҳолати яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари давомийлигига таъсир этмайди.
Мавзуга оид

17:58 / 21.03.2025
Фото: "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тантанаси қандай ўтди?

10:33 / 21.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

23:41 / 20.03.2025
Наврўз байрамида Тошкентда автобус ва метро қандай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди

16:00 / 03.03.2025