07:41 / 19.09.2023
4729

Ўзбекистонда Америка технологиялар университети ташкил этилади

Ўзбекистон президенти кадрлар тайёрлаш соҳасида шериклик истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида Cintana компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.

Cintana асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.

2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.

Top