Ўзбекистон | 23:45 / 30.06.2020
66783
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 118 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 8503тага етгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 30 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8503 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 18 нафари Тошкент вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), қолган 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 281та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади. Аввалги рекорд 25 июнь куни қайд этилган - ўшанда 276та касалланиш ҳолати аниқланганди.

Тошкент, Хоразм, Навоий, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда жами 186 киши соғайди ва жами тузалганлар сони 5682 нафарга етди. Шунингдек, 2 бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари сони 26тани ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2795 нафар бемор даволанмоқда, улардан 21 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.  

Мавзуга оид