Ўзбекистон | 10:01 / 08.06.2020
46697
1 дақиқада ўқилади

Навоий ва Тошкент вилоятларида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 21 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

7 июнь куни жами 237та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва бу кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткичдир. 

7 июнь куни 86 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 3354 нафарга етди. 

Ҳозирда шифохоналарда 981 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид