21:01 / 11.06.2018
57541

Президент Фарғонага боради

9-10 июнь кунлари Хитойда бўлиб қайтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 12 июнь куни Фарғона вилоятига сафар қилади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ташрифдан мақсад жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилишдан иборат.

Шавкат Мирзиёев ўтган ойлар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бўлиб улгурди - Фарғона охирги бекат.

Top