Ўзбекистон | 13:13 / 19.07.2021
5658
2 дақиқада ўқилади

Тошкент конференциясида 600дан ортиқ иштирокчи қатнашгани маълум қилинди

Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияга 600 нафардан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотган.

ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда Kun.uz мухбири президент матбуот котиби Шерзод Асадовга “Тошкент конференциясига жами неча нафар иштирокчи ташриф буюрди, кутилган меҳмонларнинг барчаси келишдими?” дея савол берди.

“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференция халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотди. 80 дан зиёд нуфузли хорижий ОАВлари вакиллари бевосита Тошкентга келиб ёритишди. Бундан ташқари, анжуман онлайн тарзда ҳам йирик платформалар орқали узатиб борилди.

Меҳмонлар сонига келсак, таклиф қилинган меҳмонларнинг барчаси етиб келишди. Умумий ҳисобда 600 нафардан ортиқ иштирокчилар мазкур конференцияда қатнашди.

Фурсатдан фойдаланиб, хорижий ва маҳаллий журналистларга тадбирни фаол ёритиб борганлари учун миннатдорчилик билдираман”, деди Шерзод Асадов саволга жавобан.

Мавзуга оид