Ўзбекистон | 12:05 / 23.01.2023
18485
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида совуқ ҳарорат сақланиб туради

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.

Фото: Kun.uz

23 январ куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. «Ўзгидромет»нинг хабар қилишича, республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 

Кундузи ҳаво ҳарорати −3..+2 даража атрофида, айрим жойларда −5 даражагача совуқ бўлади.

Иш ҳафтаси охиригача совуқ ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Кечалари ҳаво ҳарорати −8...−13 даража совуқ, баъзи жойларда −15...−17 даражагача совуқ, кундуз кунлари −3...+2 даража, баъзи жойларда −5 даражагача совуқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Республика йўлларида айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

Мавзуга оид