10:48 / 25.05.2021
963

2020 йилда Оролбўйи минтақасидаги экологик тадбирлар учун қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

24 май куни Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирлар учун 44,1 млрд сўм миқдордаги маблағлар сарфланган.

Шунингдек, 2020 йил Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида амалга ошириладиган 149 та лойиҳаларга ажратилган маблағлар миқдори 207,1 млрд сўмни ташкил этганлиги қайд этилди.

Шунингдек йиғилишда «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш дастури» ижроси юзасидан ҳам ахборот берилди.

Таъкидланишича, Дастурга мувофиқ жорий йил 1 май ҳолатига 840 та (62 фоиз) лойиҳа (4 трлн 777,8 млрд  сўмлик) ишга туширилиб, 5 минг 75 та (29 фоиз) янги иш ўринлари яратилди.  

Ҳозирда Оролбўйи ҳудудларида Халқаро молия институтларининг қиймати 1 326,7 млн AҚШ долларига тенг 20 та лойиҳани амалга ошириш ишлари олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Top