ОТБ Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини бошқариш учун қарз ажратади
Президентнинг “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш” лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2022 йил 24 июнда имзоланган битимга мувофиқ 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши назарда тутилган.
Лойиҳа умумий қиймати 194,9 млн АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан Ўзбекистон ҳиссаси 40,2 млн АҚШ доллари эквивалентида, шундан 26,6 млн АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан ҚҚСни қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлади.
Осиё тараққиёт жамғармасидан 3 млн АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банки Юқори технологиялар жамғармасидан 0,3 млн АҚШ доллари ажратилади, фермер хўжаликлари улуши эса 1,38 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
Лойиҳани амалга ошириш даврида (7 йил –2022-2029 йиллар) "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилади.
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади. Сув хўжалиги вазирлиги - лойиҳани амалга ошириш, қарз ва грант маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, барча мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига юкланади. Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: "Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳаси асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, "Жондор" ва “Боботоғ” сублойиҳаси бўйича; "Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банкидан жалб этиладиган қарз бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлаш прогноз жадвали.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади

15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди

21:15 / 08.10.2024
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги электр тармоғи қурилади

09:30 / 20.09.2024