22:21 / 11.11.2019
0
22213

«Саҳро лочинлари»нинг парвоз олдидан совуқ Тошкентдаги машғулоти (фоторепортаж)

Саудия Арабистони бугун 11 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин учун Тошкентда машғулотларни бошлади. Эрве Ренар мураббийлигидаги «саҳро лочинлари» пойтахтдаги «Локомотив» стадионида машғулот ўтказишди. Унинг 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди.

ЖЧ-2018 да ўйнаган футболчилар сафига бир қатор ёш футболчилар ҳам қўшилган таркиб яхши кайфиятда машғулотларни ўтказди. Олдинги ўйиндаги йирик ғалаба саудияликларда ишонч уйғотгани кўриниб турибди. Тошкентдаги ғалаба жамоасини гуруҳ етакчисига айлантиришини сезиб турган Ренар машғулот давомида хотиржам эди. Қуйида Саудия Арабистонининг Тошкентдаги илк машғулотидан фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top