Аҳолисининг сони бўйича Деҳли дунё шаҳарлари ичида Токиодан кейинги 2-ўринда туради – 33,8 миллион киши. 200 йилдан ортиқ вақт давомида Бобурийлар сулоласининг ҳам пойтахти бўлган Шоҳжаҳонобод ҳамда сулола давридан қолган тарихий бинолар, бозорлар ва маҳаллалар бугун ҳам пойтахт шаҳарнинг энг гавжум қисмларидан саналади. Қуйида тақдим этиладиган фотосуратлар ҳам айнан Шоҳжаҳоннинг Жамоат масжиди, Қизил Қалъа ва Чаури бозори атрофида ва Ҳумоюн Мирзо мақбараси ҳудудида олинган.