Ўзбекистон | 23:10 / 18.06.2020
15525
1 дақиқада ўқилади

Asiana Airlines авиакомпанияси Жанубий Кореядан Ўзбекистонга бир нечта рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда (жадвал)

Фото: Asiana Airlines

Июнь-июль ойларида Жанубий Кореянинг “Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида бир нечта рейслар режалаштирилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норовнинг хабар беришича, парвозлар қуйидаги кунларда режалаштирилган:

29 июнь – Инчхон – Тошкент – Инчхон

6 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

13 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

20 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

27 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

Мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин.

Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.

Мазкур амалга ошириладиган рейслар Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган бўлиб, Кореядан Ўзбекистонга қайтганлар фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди.

Мавзуга оид