Жаҳон | 22:03 / 19.03.2021
44246
1 дақиқада ўқилади
Байден самолёт трапидан чиқаётиб уч марта қоқилиб тушди
Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса ёшда сайланган президент ҳисобланади.
АҚШ президенти Жо Байден Air Force One самолёти бортига кўтарилаётиб уч марта қоқилиб тушди.
Лавҳадан кўринишича, Байден трапдан тезлик билан кўтарила бошлаган, аммо қоқилиб тушган, сўнгра ўрнидан туриб қадам босиб яна қоқилган. Бир марта эса ҳатто зинага тиззаси билан тушган.
Шундан кейин тутқичларни икки қўллаб ушлаган АҚШ президенти самолёт бортига кўтарилган.
Жума куни Байден Жоржия штатига ташриф буюриши режалаштирилган.
Маълумот учун, Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса ёшда сайланган президент ҳисобланади. У 78 ёшда.
Мавзуга оид
17:56
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
21:57 / 09.01.2025
Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади — ҳисобот
20:07 / 09.01.2025
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: қурбонлар бор, машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
19:42 / 09.01.2025