15:19 / 20.02.2020
12
26947

Мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5та гуруҳга ажратилади 

Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди.

Дилшод Кенжаев
Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев тадбир давомида бир қатор янгиликлар тўғрисида маълумот берди

“Яқин вақт ичида мактаблардаги синфлар йўналишига қараб 5та гуруҳга ажратилади. Булар - аниқ фанлар, гуманитар, тиббиёт ва бошқалар.

2020-2021 йилдан бошлаб халқ таълимида ўқитишнинг миллий дастури ишлаб чиқилади. 

Бу йил давлат бюджетидан 18,6 триллион сўм маблағ Халқ таълими соҳасига ажратилган. Уларнинг 90 фоизи соҳа ходимларининг ойлик маблағларини шакллантиради”, - деди у.

Шунингдек, Дилшод Кенжаевнинг сўзларига кўра, айни вақтда республика бўйлаб 3500 та мактабда спорт заллари мавжуд эмас.

Бундан олдин, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида гапирганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top