19:00 / 29.04.2018
14603

Тошкент шаҳридаги фавворалар одатдагидан эртароқ ишга туширилди

29 апрель куни, маҳаллий вақт билан соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги барча фавворалар ишга туширилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан KUN.UZ'га маълум қилинишича, пойтахтда мавжуд 60 та фавворанинг 59 таси ишга туширилган, биргина "Истиқлол" санъат саройи биноси ортидаги фаввора реставрация муносабати билан ишга туширилмаган. 

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда пойтахт фавворалари одатдагидан икки кунга эртароқ, яъни 1 май ўрнига 29 апрель куни ишга туширилган. 29 апрель куни ҳаво ҳарорати аввалгиларига нисбатан баланд бўлди. Бундан ташқари, бугун Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. 

Ҳокимликда барча ҳамшаҳарларимиз бугундан оилавий сайрларга чиқиб, фаввораларни томоша қилишлари мумкинлиги, шунингдек уларнинг атрофида ўтириб, музқаймоқ ва салқин ичимликлардан бахраманд бўлишлари учун барча шароитлар яратилгани қўшимча қилинди. 

Фото: УзА
Фото: Юрий Корсунцев
Фото: Юрий Корсунцев
Фото: Юрий Корсунцев

 

Top