Ҳукумат аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими бўйича янги қарор қабул қилади
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мўлжалланган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланади.
Белгиланишича, Низом тегишли ҳудудда қонунчиликда белгиланган муддатларда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими жорий этилган кундан бошлаб амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар ҳар бир маҳалланинг ID-рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотномасини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
а) 2020 йил якунига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар, шунингдек, васийлик ва ҳомийликка муҳтож болалар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириб, жорий этсин, васийлик ва ҳомийликка тегишли бўлган қоғозда сақланаётган маълумотларни тўлиқ рақамлаштирилишини;
давлат ва хусусий умумтаълим муассасалари тарбияланувчиларига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона ахборот тизимини жорий этсин, ушбу тизимга барча давлат ва хусусий умумтаълим муассасалари томонидан мажбурий тартибда зарур маълумотлар киритиб борилишини таъминлайди;
б) 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2020 йил якунига қадар:
Давлат персоналлаштириш маркази ва Давлат хизматлари агентлиги (фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари) билан биргаликда, мактабгача таълим ташкилотларида таълим олаётган болаларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктириш бўйича маълумотлар алмашинувини;
давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчилар тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган учун ягона ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин ҳамда ушбу тизимга хусусий, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари томонидан маълумотларни доимий равишда киритиб борилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
2020 йил якунига қадар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган давлат, хусусий ва хорижий олий ўқув юртлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)лари тўғрисида ва уларнинг ўқиш жараёнига тегишли бошқа маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
2020 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган барча давлат, хусусий ва хорижий олий ўқув юртлари томонидан берилган дипломлар бўйича электрон маълумотлар базаси шакллантириш ишларини якунига етказади.
Белгилаб қўйилишича, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган давлат, хусусий ва хорижий олий ўқув юртлари, шунингдек, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба (ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб таълим муассасани битиргунига қадар (ўқишга қабул қилиш, йўналишлар (муассасалар) орасида кўчириш, академик таътил бериш, талабалар сафидан чиқариш ва ҳ.з.) тегишли буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар фақатгина ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар барча жисмоний шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бириктирилишини ҳамда ушбу маълумотларнинг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг маълумотлар базаси билан интеграциялашувини тўлиқ якунлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий “портрет”ини шакллантириб, таҳлил қилсин, зарур ҳолларда оилаларнинг муҳтожлик мезонларини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради;
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий “портрет”ини ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар кесимидаги таҳлиллар асосида ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳудудлар ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлар кесимида режалаштириш механизмини такомиллаштиради.
Мавзуга оид
11:35 / 13.12.2024
Ўзбекистонда ижтимоий карта жорий этилади
20:07 / 03.12.2024
“Қарор қабул қилишда ногиронлиги бор шахслар ҳам иштирок этиши шарт” – Ўзбекистонда ногиронлик муаммолари ҳақида
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
18:59 / 26.11.2024