09:15 / 21.08.2019
27282
Реклама

SIMMA HOTEL – хорижга боришга ҳожат йўқ

Фото: SIMMA HOTEL

Пойтахт жанубида қад ростлаган муҳташам SIMMA HOTEL меҳмонхонаси бежиримлиги, хизмат кўрсатиш сифати билан ҳар қандай нозик дидли меҳмон талабига жавоб бера олади.

Меҳмонхона стандарт, де-люкс ва люкс тоифасидаги жами 118та хонага эга. Ўзига хос дизайнда безатилган кенг хоналар замонавий технологиялар билан уйғунлашган. 

Меҳмонлар бу хоналарда ўзларини шоҳона ҳис қилишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Хоналар смарт тв ва вайфай клавиатуралар билан жиҳозланган, меҳмонлар тв орқали тезкор интернетдан фойдаланишлари мумкин. 

Мижозларга қулайлик яратиш ва улар кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришлари учун хоналардаги мебеллар етакчи корхоналар томонидан буюртма асосида тайёрланган. 

Меҳмонхонанинг энг диққатга сазовор хусусиятларидан бири - унинг аквапарки бўлиб, аквапарк хизматидан нафақат бу ерда истиқомат қилаётган меҳмонлар, балки оила аъзолари, дўст ва яқинлари билан кўнгил ёзиш истагида бўлган барча хоҳловчилар фойдаланиш имкониятига эга.

Меҳмонлар турк ҳаммоми, фин саунаси, массаж хизматларидан фойдаланишлари, фитнесс залда ўз саломатликларини мустаҳкамлашлари, караоке, бильярд зали, стол тенниси, кинозалда маданий ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар истаган вақтларида меҳмонхонанинг кенг ва шинам ресторанида қўли ширин ошпазлар томонидан тайёрланган Европа ва миллий таомлардан баҳраманд бўла оладилар. Ресторан менюсининг яна бир ўзига хослиги – табиий шароитда етиштирилган балиқлардан тайёрланган турфа хил таомлардир.  

Меҳмонхонанинг 150 ўринли анжуманлар зали йирик компаниялар ҳамда тадбиркорлар турли тадбир ва йиғинлар ўтказишлари учун жуда қулай бўлиб, зал замонавий андозадаги аудио ва ёритиш ускуналари билан жиҳозланган.

Таъкидлаш жоизки, SIMMA HOTEL меҳмонхонасида хизмат кўрсатувчи 100 нафар ходим юзлаб даъвогарлар орасидан танлаб олинган бўлиб, улар хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича профессионал тренерлар қўл остида махсус тренингдан ўтишган.  

Бир сўз билан айтганда, Ғарб ва Шарқнинг машҳур меҳмонхоналари хусусиятларини ўзига жо қилган SIMMA HOTELда ўзингизни хориждаги ҳашаматли меҳмонхонадагидек ҳис этасиз. 

SIMMA HOTEL – хорижга боришга ҳожат йўқ.

Манзил: Тошкент шаҳар, Сирғали 5 мавзеси, Ҳалқа йўли. 

Телефонлар: 71 207 29 99, 99 404 44 44

Сайт: simma.uz

Facebook: simmahotel

ВКонтакте: simma hotel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top