16:28 / 23.09.2020
11362
Реклама

«SIMMA HOTEL» меҳмонхонаси – барча қулайликлар азиз меҳмонлар учун!

Фото: SIMMA HOTEL

Чекловлар юмшатилмоқда, иқтисодиёт тикланмоқда, саёҳатлар бошланмоқда. Ўзбекистон ҳамиша меҳмонларни ўзига чорлаган, сўнгги йилларда туризм соҳаси жадал ривожланган давлат ҳисобланади.

Инсон сафарга отланаркан биринчи навбатда ўзи қўним топадиган жой масаласини ўйлайди ва жуда кўпчилик сайёҳлар меҳмонхоналар хизматидан фойдаланадилар.

Пойтахтимизда фаолият юритаётган «Simma Hotel SPA & Water Park» меҳмонхонасини нозик дидли меҳмонларнинг барча истакларига мувофиқ келувчи масканлардан бири деб аташ мумкин.

Боиси мазкур меҳмонхона пойтахт Тошкентнинг энг баҳаво жойида жойлашганлиги билан бирга Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти, маҳаллий “Тошкент 3” терминали ҳамда “Жанубий темир йўл вокзали”га яқин ҳудудда жойлашган. Бу эса қадим Ўзбекистонга ташриф буюрувчи ҳар қайси сайёҳ ва бизнесменлар учун жуда қулай ҳисобланади.

«Simma Hotel SPA & Water Park» меҳмонхонаси ўз меҳмонларига энг қулай ва самарали тарзда аэропортдан кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, бепул Wi-Fi, бепул автотураргоҳ, конференц-заллар, кун-у тун хизмат кўрсатувчи ресторан ва бар, кун-у тун хоналарга хизмат кўрсатиш, лобби-бар, фотосессия учун манзарали масканлар, юкларни сақлаш, кимёвий тозалаш ва кир ювиш хизматлари, валюта айирбошлаш, банкомат хизматларини таклиф қилади.

Меҳмонларнинг иш ва саёҳатдан кейин мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ёпиқ аквапарк, турк ҳаммоми, фин саунаси, SPA-муолажалари, караоке, бильярд, кинозал, стол тенниси каби қулайликлар ҳам муҳайё.

«Simma Hotel Spa & Water Park» меҳмонхонаси томонидан меҳмонлар хоҳишига қараб Standard, Deluxe, Lux, Executive, Studio, Superior Suite, Grand Suite ва Royal Suite турдаги хоналар таклиф этилади. Бу каби хоналар сони 118 та бўлиб, улар ўзининг нафислиги, бежиримлиги ва Европа услубида безатилганлиги билан ажралиб туради.

Ҳар бир хона қулай ва кўркам мебель жиҳозлари, кенг душхона, спутник телевидениеси, кондиционер, Wi-Fi, телефон, соч қуритгич, сейф, мини-бар, музлаткич ва ҳаммом косметикаси тўплами билан жиҳозланган.

Меҳмонхона таомгоҳи

«Simma Hotel» қошидаги «Suzane» ресторани – бу бежиримлик билан бир қаторда шинамлик, ранг-баранглик ҳамда нафислик мажмуидир. Бу маскан меҳмонларни ҳайратда қолдириши шубҳасиз!

 «Suzane» - бу мароқли нонушта қилиш, хушбўй қаҳвадан баҳраманд бўлиш, мазали тушликдан татиб кўриш ҳамда ширинсўз ходимларнинг самимий хизмати қуршовида оқшомни бетакрор ўтказиш учун бетакрор маскандир. Ресторан биринчи қаватда жойлашган бўлиб, 100 кишига мўлжалланган ўриндиқлардан иборат. Туғилган кун, банкет ва маросим учун айни муддаодир.

Ресторанда миллий, Европа ҳамда Шарқ ошхоналарининг энг машҳур, мазали ва севимли таомларидан татиб кўришингиз мумкин.

Малакали барменлар ҳар бир таомнинг таъмини янада тотли қила оладиган ичимликларни танлашда беминнат тавсиялар беради.

«Suzane» ресторани ходимлари мамнуният билан орзуингиздаги байрамни ташкиллаштириб беришга қодир, зеро ажойиб хотиралар меҳмонларга бу ерга яна қайтиб келиш истагини туҳфа этиши шубҳасиз!

SPA & Health Club

Serenity

Замонавий дизайн ва дид билан жиҳозланган мажмуада меҳмонлар ўз вақтларини мароқли ҳамда мазмунли ўтказишлари мумкин.

Меҳмонхона биносида жойлашган ҳамда энг сўнгги турдаги тренажёрлар билан жиҳозланган спортзалда ўтказиладиган оғир бироқ мароқли машқлардан сўнг ушбу маскандаги чўмилиш ҳавзасида чарчоқ чиқариш имконияти мавжуд. Ёпиқ сув ҳавзаси ҳамда соғломлаштирувчи массаж барчага хуш ёқиши табиий.

Меҳмонлар исталган пайтда малакали спорт мураббийлари мижоз имкониятидан келиб чиқиб индивидуал машқлар дастури ҳамда овқатланиш рационини тавсия этадилар.

Шунингдек, ёпиқ аквапарк ҳудудида шинам кийиниш хоналари, хавфсиз технологиялар билан жиҳозланган жавонлар, озода чўмилиш хоналари, замонавий иситиш-совутиш тизими, фитнес-бар ва кўплаб аксессуарлар мавжуд.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимиз келиб қишин-ёзин мўътадил ҳароратда танни яйратадиган аквапаркда чўмилиб, меҳмонхонамизда ҳордиқ чиқариб кетаётганлари биз учун қувонарли бўлмоқда.

Тадбирлар учун махсус заллар

«Simma Hotel Spa & Water Park» меҳмонхонасида тренинглар, семинарлар ва конференцияларни ўтказишга мўлжалланган 3 та анжуманлар зали мавжуд. Улар ўзида 150 нафаргача иштирокчини сиғдира олади. Анжуманлар зали замонавий овоз аппаратуралари ҳамда визуал асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

«Simma Hotel Spa & Water Park» меҳмонхонасининг аҳил жамоаси ҳар қандай мураккаб анжуманларни ташкиллаштириб бериш имконига эга. Сифатли ёруғлик таъминоти, шинам мебеллар, залнинг қулай жойлашуви анжуманнинг максимал даражада ёқимли ҳамда бенуқсон ўтишига хизмат қилади.

Биз азиз меҳмонларимиз учун энг яхшисини тақдим этамиз!

Умид қиламизки, Сиз меҳмонхонамизнинг доимий меҳмонлари қаторига кирасиз!

Ҳурмат ва эҳтиром ила «Simma Hotel SPA & Water Park» жамоаси

Манзил: Тошкент, Сергели 5 A, Ҳалқа йўли.

Tелефонлар: 71 207 29 99, 99 444 95 55, 95 479 29 99

Сайт: simma.uz

Facebook: facebook.com/simmahotel

Instagram: instagram.com/simmahotel

Telegram : t.me/simmahotel

Реклама ҳуқуқи асосида

Top