Узум плантациялари учун субсидиялар ажратилади
Узумчилик ва ипакчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда соҳага ажратиладиган субсидиялар ҳақида маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев энди янги токзорларни барпо этиш, эски боғ ва узумзорларни янгилаш учун янги тизим жорий этилиши, бунда, сертификатланган янги узум плантацияларининг ҳар бир гектарига 10 млн сўмдан субсидия ажратилиши, шунингдек, кўчатчилик хўжаликлари ташкил қилинган майдонларнинг ҳар бир гектари учун ҳам субсидия бериш тизими жорий этилиши ҳақида маълум қилди.
Янги токзорлар учун бир дона артезиан қудуқ ёки насос станцияси қуришга ҳар 10 гектарга 120 млн сўмгача субсидия берилади, яъни субсидия бериладиган майдон ҳажми 3 баробарга камаяди (ҳозир энг кам майдон 35 гектар қилиб белгиланган).
Сертификатланган узум плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун банкларга 100 млн доллар ресурс ажратилади. Бу маблағ Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси (200 млн доллар) доирасида молиялаштирилади.
Йил якунига қадар 15 минг 700 гектар токзорда томчилатиб суғоришни жорий этиш ва
1 мингта артезиан қудуқлар қазиш ишларини якунига етказиш учун бюджетдан 100 млрд сўм субсидия ажратилади.
«Узум етиштириш ҳажмини кўпайтиришда аҳоли хонадонларидан ҳам кенг фойдаланиш тизимини жорий этишимиз лозим. Мисол учун, Булоқбошида бу йил мингта хонадонга 7 млрд сўм кредит ажратиб, қўшимча 5 минг тонна узум, 15 млрд сўм даромад олиш йўлга қўйилди. Туманнинг айрим маҳаллаларида бир қарич ҳам ер қолмаган, ҳамма жойда узум экилган.
Келгуси икки йилда жами ҳосилни туманда 2-3 бараварга ошириш кутилмоқда. Бу тажрибани республикани бошқа ҳудудларидаги 40 минг хонадонда жорий қилган ҳолда, қўшимча 3,5-4 минг гектар янги токзор ташкил этиб, узум етиштириш ҳажмини бемалол 3 баравар ошириш мумкин.
Фақат хонадонларнинг ўзида, Самарқандда – 320 гектар, Қорақалпоғистонда – 283 гектар, Андижонда – 273 гектар, Сурхондарёда – 243 гектар, Сирдарёда – 225 гектар, Жиззахда ва Фарғонада – 223 гектардан, Бухорода – 215 гектар, Навоийда – 209 гектар, Тошкент вилоятида –204 гектар, Наманганда – 192 гектар, Қашқадарёда – 183 гектар, Хоразмда –163 гектар.
Ҳар бир хонадонда камида 15-20 тупдан узум кўчатларини ноанъанавий усулда, яъни «тепасида ток - пастида сабзавот» экишни ташкил қилсин», деган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
14:14 / 18.12.2024
“Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади” – Жамшид Қўчқоров
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
17:04 / 15.11.2024
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди
14:34 / 30.10.2024