11:44 / 30.04.2018
12300

Мирзиёев ва Эрдўғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.  

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ўтган йилги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳалардаги алоқаларга кенг йўл очган эди. Ўзбекистон ва Туркия халқи бу галги музокаралардан ҳам катта натижалар кутмоқда.

Мавзу
Ўзбекистон - Туркия муносабатлари

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга борди

Барчаси
Top