Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
Bayraktar Kizilelma товушдан тез учувчи қирувчи дрон бўлади.
Туркиянинг Baykar компанияси бош директори Селжуқ Байроқтор мамлакатнинг биринчи қирувчи дрони Bayraktar Kizilelma синов парвозини муваффақиятли амалга оширганини эълон қилди.
«Bayraktar Kizilelma — иншооллоҳ, жуда оз вақт қолди», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Kizilelma — MIUS жанговар учувчисиз самолётлар комплекси лойиҳаси доирасида яратилган, товушдан тез учувчи қирувчи самолётдир. У Украинанинг АИ-322Ф ёки Туркиянинг TF-6000 двигатели билан жиҳозланиши мумкин.
Zor tutuyoruz…
— Selçuk Bayraktar (@Selcuk) December 3, 2022
Bayraktar #KIZILELMA teker kesme testinde ayaklarını yerden kesti.
Az kaldı inşallah… ✈️🍎🚀
Having a hard time keeping #KIZILELMA on the ground...✈️🍎🚀 pic.twitter.com/f0bfMH34Bg
Baykar компанияси ўзининг Bayraktar TB2 ҳарбий дронлари билан ном қозонган. Украинадаги урушда украиналик ҳарбийлар Bayraktar TB2 дронларидан рус қўшинларига қарши фаол фойдаланмоқда.
Аввалроқ Baykar компанияси Украинада ҳужумчи дронларни ишлаб чиқарувчи завод қурилишини икки йил ичида якунлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024