15:25 / 18.09.2023
18741

Озод этилган Андрийивкадан асар қолмаган — у ерда байроқ ўрнатишга ҳам жой йўқ. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 571-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Украинага қанотли ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. Украина ҚК ҳаводаги 16 нишондан 12 таси уриб туширилганини маълум қилди.
  • Россия бир йилдан ошиқ вақтдан буён бедарак йўқолган деб ҳисобланган Херсоннинг собиқ мэри Игор Колихаевни ҳарбий асирлар рўйхатига киритди, деб хабар берган унинг ўғли Святослав Қизил Хоч жамиятига таяниб.
  • Москва мэри Сергей Собянин шаҳарга 17 сентябрга ўтар кечаси ҳужум қилишга уринган икки дрон уриб туширилганини хабар қилди. Орёлда дрон нефт база ҳудудига қулаган.
  • Тула областидаги логистика марказида дрон қулаган. Маҳаллий расмийлар «инфратузилмага жиддий зарар етказилмагани»ни маълум қилди.
  • АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли BBC учун берган интервюсида украинларнинг жанубдаги қарши ҳужуми маълум ютуқларга эришгани, аммо уни давом эттириш учун, қиш бошлангунича 30-45 кун қолганини айтди. Киевдагилар Вашингтоннинг об-ҳаво юриш ҳаракатларига жиддий таъсир қилиши бўйича баёнотларига ишончсизлик билан ёнлашади.

Озод этилган Андрийивка

Андрийивка қишлоғи Россия босиб олган Бахмут шаҳридан 10 километр жанубда жойлашган. Украина ҚК Андрийивкани қайтариб олиш учун бир неча ойдан буён жанг олиб бораётганди — сўнгги маълумотларга кўра, 15 сентябр куни ушбу аҳоли яшаш манзилини озод этишга муваффақ бўлинган. Фотода — 3-штурм бригадаси бўлинмасининг «Федя» лақабли командири қишлоқдаги вайрон бўлган уй олдида кетаётгани акс этган.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
3-штурм бригадаси бўлинмаси командири Андрийивка атрофида ўлдирилган россиялик аскар жасади ёнидан ўтмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар ҳалок бўлган қуролдош жасадини олиб кетмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Иванивске Старостинске округи старостаси Елена Данконинг маълумотига кўра, Андрийивкада 2022 йил 1 январ ҳолатида 77 киши яшаган. Қишлоқда почта бўлими ҳам бўлмаган: масалан, аҳоли пенсия учун Клешчиевкага борган. Россия оккупациясидан олдин Андрийивкада одам қолмаганди — улар Украинанинг бошқа регионларига эвакуация бўлишган.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Ҳозирда Андрийивка тўлиқ яксон этилган: қишлоқда бирорта бутун бино қолмаган. «Афсуски, у шундай ҳолатдаки, қаергадир флагшток ўрнатишнинг имкони бўлишига ишончим қомил эмас», — деган Украина ҚК 3-алоҳида штурм бригадаси вакили Олександр Бородин.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украина нашрлари Андрийивкани қарши ҳужумнинг кейинги ривожи учун «муҳим квадрат» деб атаган.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги Leopard 2 танки

47-бригада аъзолари Токмак йўналишида ғарбдан олинган Leopard 2 танкини бошқармоқда
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар

Бучада уруш қурбонлари ёдгорлиги

Бучада Россия босқини қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик. Монументда — Киев областининг ушбу шаҳрида жасадлари топилган 501 кишининг номлари битилган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top