Суперлига 1-турини "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Тошкент дербиси якунлаб берди.
Голларга бой бўлган учрашув мезбон жамоа – "Пахтакор"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Майдон эгалари сафида Игорь Сергеев 1та гол урган бўлса, Драган Черан дубль қайд этди. Меҳмонларнинг ягона голи Арслонмурод Аманов томонидан киритилди.
📸 «Пахтакор» - «Локомотив» ўйинидан олинган фотосуратлар галереяси
Қуйида учрашувдан олинган видеолавҳани томоша қилинг: