09:07 / 18.08.2015
1647

Истомин Цинциннати шаҳрида бошланган “Мастерс” туркумидаги турнирнинг асосий тўрига чиқа олмади

АҚШнинг Цинциннати шаҳрида АТР таснифига кирувчи “Мастерс” туркумидаги теннис турнирининг асосий тўрига саралаш баҳсида ўзбекистонлик Денис Истомин биринчи учрашувни муваффақиятли якунлаганди.

Саралаш баҳсининг сўнгги даврасида у германиялик тажрибали теннисчи Александр Зверевга қарши кураш олиб борди. Мазкур беллашувда Истоминга омад етишмади ва у 2:6, 6:3, 3:6 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. Учрашув икки соат ва 2 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, Денис Истомин мусобақанинг асосий тўрига чиқа олмади ва АҚШдаги иштирокини эрта якунлади.

Top