17:46 / 17.11.2015
3409

Тошкентда 10 ёшли қизалоқ бастакор, пианист ва дирижёр сифатида концерт қўйди

14 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида 10 ёшли иқтидор эгаси Жаннат Ҳусейнзоданинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Концерт дирижёр ва бадиий раҳбар Муборак Лутфуллаева бошчилигидаги “Ўзбекистоннинг ёш иқтидорлари” камера оркестри иштирокида ўтказилди.
Томошабинлар ёш истеъдод соҳибининг бирйўла уч қирраси билан танишиб чиқди. У пианист, мусиқий асарлар муаллифи ва дирижёр сифатида қатнашди.

Top