18:02 / 30.11.2015
3186

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси Кобулда теракт амалга оширилиши эҳтимолидан огоҳлантирди

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистон пойтахтига теракт хавф солаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.

Элчихона маълумотида айтилишича, яқин 48 соат ичида Кобулда теракт амалга оширилиши мумкин.

"АҚШ элчихонаси бу вақт давомида Афғонистондаги америкаликларни Кобул шаҳри бўйлаб ҳаракатланишда ўта эҳтиёт бўлишга чақиради", дейилган хабарда.

Бу бўйича батафсил маълумотлар берилмаган.

АҚШ Давлат департаменти Афғонистондаги вазият яна беқарорлашаётганини қайд этган.

Top