10:57 / 01.02.2016
2854

Anonymous хакерлари Япония парламенти ва Молия вазирлиги сайтларига киберҳужум уюштирди

Anonymous халқаро гуруҳи хакерлари Япония парламенти ва Молия вазирлиги сайтларига уюштирилган киберҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, дея хабар бермоқда «Санкэй» газетаси.

Айни пайтда япон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Anonymous`нинг мазкур ишга алоқадорлигини ўрганиб чиқмоқда.

Айни пайтда парламент ва Молия вазирлиги сайтларига киришда узилишлар кузатилмоқда. Бундан аввалроқ эса Anonymous хакерлари Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтини ҳам бузишган эди.

Top