22:07 / 01.05.2016
2939

А Серия: «Милан» «Фрозиноне»га қарши учрашувда мағлубиятдан қутилиб қолди ва бошқа натижалар

Италия чемпионатининг 36-турида «Милан» ўз майдонида аутсайдер жамоа «Фрозиноне» билан ўзаро баҳс олиб борди. Ўйининг биринчи бўлимида 0:2, иккинчи бўлими аввалида 1:3 ҳисобида ортда борган миланликлар ўйин охирида дурангга эришди

Учрашувнинг 2 дақиқасидаёқ Паганини меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунида Краль «Фрозиноне» устунлигини оширди – 0:2. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Марио Балотелли пенальтидан унумли фойдалана олмади. 50-дақиқада Бакка ҳисобни қисқартиришга эришди.

54-дақиқада Дионизи ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди. «Милан» таслим бўлишни истамади ва 74 дақиқада Антонелли ҳисобни қисқартирди. Учрашувнинг асосий вақтида қўшиб берилган дақиқаларда Жереме Менез Балотеллидан фарқли ўлароқ пенальтини голга айлантирди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Эндиликда жамоа 54 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасида жойлашган. «Фрозиноне» эса 31 очко билан 19-ўринда қолмоқда.

Турнинг бугунги ўйинлари доирасида «Сассуоло» турнирни тарк этиб бўлган «Верона»ни енгди, «Палермо» «Сампдория»ни мағлубиятга учратди, «Эмполи» ва «Болонья» учрашувида ҳисоб очилмади. Муддатидан олдин чемпионликка эришиб бўлган «Ювентус» эса «Карпи»га қарши учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

36-тур доирасида 30 апрель куни «Удинезе» «Торино»га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган, «Кьево» ва «Фиорентина» биттадан очкога эга бўлганди.

Турнинг 2 май кунга белгиланган учрашувларида «Женоа» «Рома»ни қабул қилади, «Наполи» «Аталанта»га қарши ўйнайди.

Бироздан кейин «Лацио» ва «Интер» баҳси бошланади.

Италия чемпионати, 36-тур

Милан — Фрозиноне 3:3
Голлар: Бакка, 50, Антонелли, 74, Менез, 90+2 (пен) — Паганини, 2, Краль, 44, Дионизи, 54
Милан: Доннарумма — Абате (Антонелли, 73), Алекс, Романьоли, Де Шильо — Куцка, Монтоливо, Хосе Маури (Менез, 78) — Хонда (Адриано, 64) — Бакка, Балотелли
Фрозиноне: Барди — М. Чиофани, Руссо, Айети, Кривелло (Прийма, 67) — Паганини, Гори, Саммарко, Краль (Рози, 80) — Дионизи (Гухер, 73), Д. Чиофани
Огоҳлантиришлар: Балотелли, Куцка, - Саммарко, Гори, Барди, Краль, Руссо, Дионизи, Прийма


Сассуоло – Верона 1:0
Гол: 1:0 – 58 Пеллегрини.
Огоҳлантириш:
Альбертацци (39).


Палермо – Сампдория 2:0
Голлар: 1:0 – 19 Васкес, 2:0 – 85, автогол Крстичич.
Огоҳлантиришлар: Крстичич (6), Додо (30), Мареска (45), Муриэль (63), Кассани (77), Вивиано (83).

Мавзуга оид
Top