20:00 / 03.05.2016
4852

ОАВ: ЕИ Туркия фуқаролари учун маълум шартлар эвазига визасиз тартибни жорий этиши мумкин

Еврокомиссия 4 май куни Шенген ҳудуди ва Туркия ўртасида визасиз тартиб жорий этилишини шартли равишда тасдиқланганини эълон қилади. Бу ҳақда BBC News хабар берган.

Ушбу қарор Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муҳожирлар муаммосини ҳал этиш борасидаги келишувнинг бир қисми ҳисобланади.

Визанинг бекор қилинишига жавобан Туркия ҳукумати ЕИ ҳудудига кириб келган муҳожирларнинг бир қисмини ортига қайтариши ва янги муҳожирларнинг келишини тўхтатиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, Туркия Европанинг ички сиёсатига таалуқли бир қатор талабларига жавоб бериши лозим бўлади. Сиёсий кучлар ўртасидаги рақобатни шакллантириш, сўз эркинлиги ва турли кам сонли сиёсий кучлар ҳуқуқларини таъминлаш кабилар шулар жумласидан.

Келишувга кўра, 20 мартдан сўнг Грецияга келган муҳожирлар Туркияга қайтариб юборилади. Бу одамлар қочқин мақомини ололмаган муҳожирлар ҳисобланади.

Top