Light | 14:31 / 20.06.2016
22511
2 дақиқада ўқилади

Шифокорлар саёҳат қилиш инсон миясини қандай ўзгартиришига ойдинлик киритишди

Барчага маълумки, тоза ҳавода дам олиш яхши кайфият улашади ва ҳаётга куч бағишлайди. Яқинда шифокорлар унинг мия фаолиятига ҳам таъсири борлигини аниқлашди. Албатта, ижобий томонга. 

Сайёрамизнинг энг ёввойи ва  кимсасиз ерларидаги табиат қўйнида саёҳат қилиш ва дам олиш нафақат ёрқин лаҳзаларни ҳадя этади, балки доимий ўйлашдан ҳалос қилади. Олимлар ва шифокорларнинг фикрича, тушкун кайфият билан курашишнинг энг яхши усули — вақтинчалик мия фаолиятини тўхтатиб қўйиш. 
Қизиғи шундаки, айнан “тўхташ” ҳолатида инсон мияси том маънода ўзгаришни бошлайди. 

Бу назарияни тасдиқлаш учун тадқиқотчилар ярим соат ўрмон бўйлаб сайр қилган кишилар гуруҳини синовдан ўтказишди. Тажрибанинг ҳар бир иштирокчисида профронтал қобиқ — руҳий касалликларга жавобгар бўлган мия ҳудудидаги фаолликнинг сезиларли тарзда камайганини пайқашди. Энди табиат қўйнида ярим соат эмас, бир неча кун вақт ўтказган киши қандай бўлишини тасаввур қилинг!

Физиология ўз йўлига бўлсин. Миянинг ўзгариши кундалик ҳаётга қандай таъсир ўтказади? Олимлар бу саволга ҳам жавоб топишди. Улар кўнгиллилар гуруҳидан бир неча кунга барча гаджетларни ўчириб, шаҳар шовқинидан олисроқда бўлган ерда вақт ўтказишларини сўрашди. Шундан сўнг, кўнгиллилар ижодий синов ва мураккаб вазифаларни ҳал этишлари сўралди. Натижада, иштирокчиларнинг ижодий изланиш кўрсаткичи 50 фоизга ортган. Бу энг кам миқдорда!

Шундай экан, баъзида муҳим, долзарб деб ҳисоблайдиган ишларингизни бир четга суриб, керакли нарсаларни жойлаб, сокин ва чиройли манзарага эга табиат қўйнига сайр қилишингизни маслаҳат берамиз.