09:34 / 02.07.2016
8853

Ҳисобот: АҚШ сўнгги 6 йилда 116 нафар тинч аҳоли вакили ҳаётига эҳтиётсизлик туфайли зомин бўлган

Барак Обаманинг президентлик даврида, америкалик ҳарбийлар, уруш ҳолатида бўлмаган турли мамлакатлар ҳудудларига берган зарбалари оқибатида 116 нафар тинч аҳоли вакилининг ҳаётига зомин бўлган. АҚШ миллий разведкаси директорининг сайтида шу ҳақдаги ҳисобот эълон қилинган. 

Унда қайд этилишича, 2009 йил 20 январидан 2015 йил 31 декабригача бўлган муддат ичида берилган ҳаво зарбаларидан 64дан 116 нафаргача киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2372 дан 2581 нафаргача батальон командирлари ўлдирилган. 

Ҳужжатда, шунингдек, бу ҳисоботга Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги йўқотишлар киритилмагани таъкидланган. Чунки бу мамлакатларда айни вақтда уруш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Умуман, ҳисобот даврида 473 марта нишонларга қарата зарба берилган. 

Reuters агентлигининг қайд этишича, кўрсатилган рақамлар ноҳукумат ташкилотлари тақдим этган маълумотларидан сезиларли камдир. 

Top