10:38 / 27.07.2016
9182

Ереванда патруль-пост хизмати биносини босиб олган икки босқинчи полицияга таслим бўлди

Ереванда патруль-пост хизмати биносини босиб олган қуролли гуруҳнинг икки аъзоси полицияга таслим бўлди, деб маълум қилди фейсбукда Арманистон полицияси матбуот котиби Ашот Агаронян. 

"Ҳуқуқ-тартибот муассасаларига қуролли гуруҳнинг аъзолари Гагик Егиазарян ва Арам Акопян таслим бўлди. Шунингдек, отишма юз берди ва унинг оқибатида полициячи ва қуролли гуруҳ аъзолари Павел Манукян ва унинг ўғли Арам яраланди", деб ёзди Агаронян.

Унинг айтишича, барча жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.

Аввалроқ қуролли гуруҳ аъзолари тартибсиз ўт очганлари маълум қилинганди

Top