20:59 / 09.08.2016
8287

Рио-2016, дзюдо. Шаҳзод Собиров нимчорак финалда америкалик рақибига ютқазди

Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳзод Собиров (81 кг) Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг чорак финалига йўл олиш учун америкалик Тревис Стивенсга қарши татамига чиқди.

Америкалик дзюдочи дастлаб "юко"ни қўлга киритган бўлса, орадан бироз ўтиб рақибини киманоси орқали ушлаш ҳолатига туширди. Стивенс Собировни 20 сония ушлаб турди ва "иппон"ни расмийлаштирди. 

Шаҳзодбек чорак финалга чиқа олмади ва шу орқали медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Шаҳзодбек Собиров дастлабки учрашувида фижилик рақиби Жосатеки Наулини иппон баҳоси билан мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Top