19:36 / 17.08.2016
12540

Тожикистоннинг уч нафар фуқароси Москва вилоятидаги постлардан бирига ҳужум қилди

Тожикистонда туғилган уч нафар шахс Москва вилоятининг Можайский туманидаги йўл патруль хизмати постига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Москва» шаҳар янгиликлар агентлиги маълум қилган.

«14:00 (Тошкент вақти билан 16:00) атрофида Можайский тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари салонида уч нафар Тожикистон фуқароси бўлган автомашинани тўхтатишади. Ҳужжатларни текшириш жарёнида жанжал чиқади ва тўхтатилганлар полиция қуролларини олишга уринишади. Натижада бир жиноятчи отиб ташланади, иккинчиси эса яраланади. Учинчиси эса тўппончани олишга муваффақ бўлади ва бир полициячини яралаб, ўрмонга беркинади», — деб хабар бермоқда манба.
Айни дамда қочиб кетган жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Top