12:19 / 19.08.2016
12124

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Telegram ижтимоий тармоғидаги канали ишга тушди

Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари, Палата аъзолари хамда Палата расмий веб-сайти chamber.uz доимий ўқувчилари ва фойдаланувчиларининг талаб ва таклифларига биноан Telegram ижтимоий тармоғида ўз канал-саҳифасини очди. Эндиликда сайтга қўйилаётган тадбиркорлик фаолиятига доир янгиликлар, республика ва хориждаги бизнес-соҳада юз бераётган сўнгги воқеалар, Ўзбекистонда ва чет элда ўтказиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркалар ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги қонуний-меъёрий ҳужжатлар анонсидан линк кўринишида хабардор бўлиш имкониятига эга бўласиз.
Палатанинг телеграмдаги расмий каналига аъзо бўлиш учун телеграмингиздаги қидирув йўлакчасига @uzchamber деб қидирув беринг ва JOIN тугмасини босинг, ёки автоматик тарзда қўшилиш учун қуйидаги ҳаволани босинг: https://telegram.me/uzchamber.

Top