Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram орқали телефон сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс аниқланди
iPhone 14pro сотилишини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди.
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи А.Т. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1 900 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 27 ёшли М.О. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. “Телеграм” мессенжери орқали “iPhone 14pro сотилади” дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Т. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 1 900 000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киритиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан М.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026