07:32 / 20.08.2016
6152

Финляндия бош вазири сайловчилар билан учрашиш учун велосипедда 300 км йўл босиб ўтди

Финляндия бош вазири Юха Сипиля сайловчилар билан учрашиш учун велосипедда 300 км йўл босиб ўтди, деб хабар бермоқда FlashNord.

Таъкидланишича, велосаёҳат Лаппеэнрантидан бошланиб, Рауме шаҳрида тугаган.

Хабарда айтилишича, велосаёҳат иштирокчилари – Сипиля етакчилик қиладиган ҳукмрон "Финлянд маркази" партияси аъзолари умумий ҳисобда 500 км йўл босиб ўтишган. Уларга Сипиля ҳам қўшилган.

Саёҳат иштирокчилари ўз йўлларида кичик шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси билан учрашиш учун 34 та тўхташни амалга оширишган.

Top