Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш бўйича 97 кг. вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчи Магомед Ибрагимов чорак финалда кучли рақибга имкониятни бой берди.
Озарбайжонлик Хетаг Газюмовга қарши гиламга чиққан Ибрагимов 3:12 ҳисобида ютқазди.
Энди у Газюмовнинг ярим финалдаги иштироки натижасини кутади. Агар Озарбайжон вакили финалга йўл олса, у бронза медаль учун курашни давом эттиради.
Шунингдек, 65 кг вазндаги баҳсларда ярим финалга чиққан яна бир курашчи Ихтиёр Наврўзов финал остонасида Россия вакили Сослан Рамоновга ютқазди - 7:18.
У ҳам энди бронза учун курашади.